1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

«Канун» тўфонидан сўнг Приморе дарёлари суви пасайишда давом этмоқда

Ҳозирда 200 га яқин уй сув остида қолган.

«Канун» тўфонидан сўнг Приморе дарёлари суви пасайишда давом этмоқда

 

Примореда «Канун» тўфони сабабли сув тошқини пасайишда давом этмоқда. Вилоят дарёларида сув сатҳи пасайиб бормоқда. Ҳозирда 200 га яқин уй сув остида қолган.

 

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда фақат иккита қишлоқ билан транспорт алоқаси мавжуд эмас. Спасск-Далний ва Октябрь туманларида қутқарувчилар ҳудудни тозалашда давом этмоқда — улар уйлардан чиқинди ва шикастланган мебелларни олиб чиқишмоқда. 200 та уйнинг ертўласидги сув аллақачон бартараф этилган.

 

Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилаётган бир пайтда 150 дан ортиқ киши вақтинчалик яшаш жойларида, жабрланганларнинг аксарияти эса қариндошлариникида яшамоқда. Уларга нафақат қутқарувчилар, балки кўнгиллилар ҳам ёрдам бермоқда. Кўнгиллилар Приморенинг турли минтақаларидан озиқ-овқат, кийим-кечак, чойшаб ва газ плиталарини олиб келишади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика