Қозоғистон ҳукумати республика Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг собиқ раиси Карим Масимовни терроризм ва экстремизмни молиялаштириш билан боғлиқ ташкилотлар ва шахслар рўйхатига киритди.
Айтилишича, рўйхатда Масимовнинг собиқ ўринбосарлари – Ануар Садиқулов ва Даулет Ергожин ҳам бор. Молиявий мониторинг агентлиги томонидан юритиладиган мазкур рўйхатга улар 1 июль куни киритилган.
“Жисмоний шахсни терроризм ва экстремизмни молиялаштириш билан боғлиқ ташкилотлар ва шахслар рўйхатига киритиш учун Қозоғистон Республикаси судининг жисмоний шахсни экстремистик ёки террористик жиноятларни амалга оширишда айбдор деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган ҳукми асос бўлади”, дейилади хабарда.


