1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Карл III'нинг тож кийиш маросимида 52 киши ҳибсга олинди

Улар орасида монархияга қарши “Республика” гуруҳи раҳбари ҳам бор.

Карл III'нинг тож кийиш маросимида 52 киши ҳибсга олинди

 

Полиция Лондонда Карл III'нинг тож кийиш маросимида жамоат тартибини сақлаш вақтида 52 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Skotland-Yard” полиция маҳкамасининг матбуот хизмати хабар берди.

 

“Безорилик, тартиббузарлик, осойишталикни бузиш ва жиноятни амалга ошириш мақсадида тил бириктириш, диний ҳақорат, ноқонуний равишда пичоқ олиб юриш каби жиноятлар содир этганликлари учун жами 52 киши қўлга олинди. Уларнинг барчаси вақтинча ҳибсда сақланади”, — дейилади хабарда.

 

Ҳибсга олинганлар орасида монархияга қарши “Республика” гуруҳи аъзолари, жумладан, унинг раҳбари Грэм Смит ва “Нефтни тўхтатиш” жамоатга бўйсунмаслик кампаниясининг 18 аъзоси бор.

 

Британиянинг ҳуқуқ ҳимоячилари полиция ҳаракатларини ҳаддан ташқари шафқатсиз ва демократия учун хавфли прецедент яратиш, деб атади.

 

“Sky News” телеканали маълумотларига кўра, Смит ва “Республика” гуруҳининг беш аъзоси полиция уларни воқеа жойидан зудлик билан олиб кетмаслиги учун микроавтобусда фаоллар устунлар, панжаралар ва бошқа жиҳозларга ўзларини боғлаш учун фойдаланиладиган кишанлар ва қалин симлар олиб юргани сабабли қўлга олган.

 

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Лондон кўчаларини ўн ярим минг полициячи қўриқлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика