1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Карнинг соқов билан суҳбати”

Россия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Украинани муҳокама қилди.

“Карнинг соқов билан суҳбати”

 

Москвада Россия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Учрашув бир қадар асабий руҳда ўтгани кузатилди. Шу билан бирга Россия ТИВ раҳбари Лавров уни “мисли кўрилмаган” деб баҳолаган.

 

“Бугунги учрашувни мисли кўрилмаган, деб ҳисоблаш мумкин. Чунки эртанинг ўзидаёқ Москвада бизнинг мудофаа вазирларимиз учрашади”, – деган у.

 

Музокраларнинг асосий мавзуси Украина бўлди. Лавров Украина президенти Владимир Зеленскийни Ғарбнинг Россияни мувозанатдан чиқариш учун восита деб атаган. Шунингдек, у Ғарбнинг айрим давлатлари каби ўз дипломатик ходимларини Киевдан эвакуация қилишни кириб чиқаётганини маълум қилган.

 

Британия бош дипломати Элизабет Трасс ҳам бу борада ўз фикрларини билдирар экан, Россиянинг икки йўли – дипломатия ёки қўшинлар сонини ошириб бориш мавжудлигини таъкидлаган.

 

“Низо авж олган тақдирда ўта даҳшатли санкциялар жорий этилади”, – деган у.

 

Лавров учрашувни “карнинг соқов билан суҳбати” сифатида баҳолаган. Бунга жавобан Трасс музокараларда у соқов бўлмаганини ҳамда ҳамкасбини эшитганини қайд этган.

 

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Киевда Зеленский билан Макроннинг учрашуви бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика