1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Катанец ёрдамчилари ЎФАдан 350 минг евро талаб қилмоқда

ЎФА матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Катанец ёрдамчилари ЎФАдан 350 минг евро талаб қилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийлар штаби аъзолари ФИФАнинг Низоларни ҳал этиш палатасига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) улардан 350 минг евро қарздор эканлигини билдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

 

Маълумотларга кўра, словениялик мутахассислар билан тузилган шартномалар 2026 йил ёзигача мўлжалланган бўлган, бироқ Фабио Каннаваро бошчилигидаги янги мураббийлар штаби тайинланганидан сўнг ушбу шартномалар бекор қилинган.

 

ЎФА матбуот хизматига кўра, миллий жамоанинг собиқ бош мураббийи Сречко Катанецнинг ёрдамчилари билан тузилган меҳнат шартномалари автоматик тарзда бекор қилинган. Бу уларнинг шартномасида белгиланган бандга кўра, бош мураббий билан шартнома тугатилган тақдирда, унинг ёрдамчилари билан тузилган шартномалар ҳам бекор қилинади. Улар бу ҳақда расмий равишда хабардор қилинган.

 

Таъкидланишича, мураббий ёрдамчилари билан тузилган шартномалардаги бундай шартлар ФИФА ва Спорт арбитраж суди (CAS) юрисдикциясида одатий амалиёт ҳисобланади.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика