1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Кайфиятни кўтарувчи 6 та фойдали маҳсулот

Ушбу маҳсулотлар тушкунлик ва хавотирни камайтиришга ёрдам беради.

Кайфиятни кўтарувчи 6 та фойдали маҳсулот

 

Озиқ-овқат ва руҳий ҳолат ўртасидаги боғлиқлик бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилган бўлсада, уларнинг барчаси стресс ва тушкунликни бутунлай бартараф этиш усулларини кўрсатмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг кайфиятга таъсири клиник жиҳатдан жуда кичикдир. Агар инсон узоқ вақт давомида тушкунликни бошидан кечираётган бўлса, парҳез билан чекланмай, турмуш тарзини қайта кўриб чиқиши ва мутахассисга мурожаат қилиши зарур.

 

Бироқ айрим маҳсулотлар организмда тинчлантирувчи гормонлар ишлаб чиқарилишига ёрдам бериши мумкин. Қуйида шундай маҳсулотларнинг олтитаси келтирилган:

 

1. Шоколад. Тадқиқотларга кўра, шоколад кортизол – стресс гормонининг даражасини пасайтиради. Икки ҳафта давомида кунига 40 грамм шоколад истеъмол қилган иштирокчиларнинг стресс даражаси сезиларли даражада камайгани аниқланган. Аччиқ ва қора шоколад энг фойдали ҳисобланади, аммо сутли шоколад ҳам кайфиятни яхшилашга ёрдам беради. Бироқ у юқори калорияли маҳсулот экани эсда бўлиши керак.

 

2. Лосось балиғи. Лосось омега-3 ёғ кислоталари, Д витамини ва серотонин ишлаб чиқаришда муҳим бўлган бошқа моддалар билан бойитилган. Берген университети тадқиқотларига кўра, ҳафтасига уч марта лосось истеъмол қилган инсонлар стрессни бошқаларига қараганда енгилроқ бошидан кечирган.

 

3. Авокадо. Стрессни камайтиришга оид тадқиқотлар мавжуд бўлмаса ҳам, авокадо магний манбаи ҳисобланади. Олимлар магний танқислиги инсонни стресс ва хавотирга мойил қилади, деб ҳисоблайди.

 

4. Ёнғоқ. 16 ҳафта давомида ҳар куни 50 грамм ёнғоқ истеъмол қилган талабалар орасида руҳий саломатлик яхшилангани, стресс оқибатлари камайгани ва ичак микрофлораси яхшилангани кузатилган. Ёнғоқ, шунингдек, уйқу сифатини яхшилашга ёрдам бериши мумкин.

 

5. Йогурт. Пробиотикли йогуртлар ҳиссиётларни бошқарувчи мия қисмларига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган. Шунингдек, бу маҳсулот уйқу сифатини оширишга, юрак уриш тезлигини яхшилашга ва стресс индексини камайтиришга ёрдам беради. Бироқ пробиотикларнинг аксарияти ошқозонда нобуд бўлиши мумкинлиги сабабли, йогуртнинг ўзи стрессга қарши курашда етарли эмас.

 

6. Лавлаги. Магнийга бой бўлган лавлаги стрессни камайтиришга ёрдам беради. Бироқ инсоннинг руҳий ҳолатига кўплаб омиллар таъсир қилади, шунинг учун фақат лавлаги ёки бошқа бир маҳсулот тушкунликка қарши даво бўла олмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика