1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Келажак марказлари” мактаб маслаҳатчилари учун танлов эълон қилди

Ёшларни касбга йўналтириш ва халқаро олийгоҳларга тайёрлаш бўйича мутахассислар танлов асосида сараланади.

“Келажак марказлари” мактаб маслаҳатчилари учун танлов эълон қилди

Ўзбекистон Таълим вазирлиги ҳузуридаги “Келажак марказлари” мактаб маслаҳатчилари лавозими учун танлов жараёнларини бошлаб юборди. Танловда ўқувчилар билан самарали ишлаш, уларни мотивация қилиш ва ривожланишига кўмаклашиш кўникмаларига эга номзодлар иштирок этиши мумкин.

 

Янги маслаҳатчилар 7–9-синф ўқувчиларини касбга йўналтириш, етакчилик кўникмаларини шакллантириш ва халқаро олийгоҳларга тайёрланиш жараёнида уларга ёрдам бериш вазифаларини бажаради. Шунингдек, улар лойиҳалар, тренинглар ва турли тўгаракларни ташкил этишда ҳам фаол иштирок этади.

 

Танловда қатнашмоқчи бўлганлар tanlov.uzedu.uz платформаси орқали ариза юбориши лозим. Саралаш тест ва суҳбат босқичларидан иборат бўлиб, уларни муваффақиятли якунлаган номзодлар “Келажак марказлари” жамоасига қўшилиш имконига эга бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика