1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Келажакда ёшлар Турк-Ислом дунёси тараққиётида муҳим роль ўйнайди”

Салим бин Муҳаммад ал-Малик профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди.

“Келажакда ёшлар Турк-Ислом дунёси тараққиётида муҳим роль ўйнайди”

Турк маданияти ва мероси жамғармаси ташаббуси билан ICESCOнинг Бош директори доктор Салим бин Муҳаммад ал-Малик Туркистонга сафар доирасида Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоғ-Турк университетининг илоҳиёт факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашув ўтказди.

 

“Адабиёт ва санъат” порталига Жамғармадан берилган маълумотга кўра, учрашувда илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, ёш авлодни диний-маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш, шунингдек, келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

 

Кейинчалик меҳмонлар “Девону луғотит турк” номли Халқаро кўргазма билан танишдилар. Унда нодир экспонатлар, тарихий қўлёзмалар ва ХИ асрга оид туркларнинг маданий қурилишига оид буюмлар намойиш этилган эди.

 

Таъкидлаш лозимки, ушбу кўргазма 2025 йил 10 июнь куни Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоғ-Турк университетида Турк маданияти ва мероси жамғармаси ҳамда Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида тантанали тарзда очилган.

 

Тадбир якунида доктор Салим ал-Малик талабалар берган саволларга жавоб берди, уларнинг илм-фанга ва маърифатга бўлган қизиқишини юксак баҳолаб, ёшларнинг келажакда Турк-Ислом дунёси тараққиётида муҳим роль ўйнашларини таъкидлади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика