1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кенияда 201 киши ўзини очликдан ўлдирди

Ҳозирда уларни бунга мажбур қилган шахс ҳибсга олинган.

Кенияда 201 киши ўзини очликдан ўлдирди

 

Кениядаги ўрмонда черковнинг яна 22 нафар аъзоси жасади топилди. Улар ўзлари ва болаларини очликдан ўлдиришган. Улар секта раҳбарлари тавсияси ҳамда босими остида очлик эълон қилишган.

 

Жиноят қидирув бошқармасининг тиббий экспертлари ва терговчилари эксгумация қилинган қолдиқларни текширмоқда. Шу ҳафта давомида мутахассислар ўрмонда саёз қабрлар қазишди ва юздан ортиқ шундай жасадларни топишди. Юзлаб одамлар ҳали ҳам бедарак йўқолган.

 

Жамият раҳбари Пол Маккензи ҳибсга олинди. У ўз издошларини 15 апрелда дунёнинг охири бўлишига ишонтирган. У террорчиликда айбланиши мумкин. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари одамларнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинган 26 нафар шахсни қўлга олди, улар орасида диний тарғиботчилар ҳам бор.

 

Кения президенти Уилям Рутонинг буйруғи билан ушбу ишни текшириш учун комиссия тузилди. Шунингдек, диний ташкилотларни тартибга солувчи қонунларни кўриб чиқиш учун гуруҳ шакллантирилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика