1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кенияда мактаб ўқувчиси тимсоҳ ҳужуми сабаб ҳалок бўлди

Воқеадан сўнг ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилади.

Кенияда мактаб ўқувчиси тимсоҳ ҳужуми сабаб ҳалок бўлди

Кенияда тимсоҳ 16 ёшли ўрта мактаб ўқувчисига ҳужум қилиб, сув остига судраб кетди. Жабрланувчи оғир жароҳатлар олиб, фожиали тарзда ҳалок бўлган.

 

Хабарларга кўра, воқеа Бомет округида содир бўлган. Йигит дарё яқинида бўлганида, тўсатдан пайдо бўлган йиртқич унга ташланиб, сув тубига олиб кетган. Ҳодисага гувоҳ бўлган маҳаллий аҳоли дарҳол қутқарувчиларга хабар берган.

 

Кўп ўтмай боланинг жасади топилган. Текширувлар шуни кўрсатдики, ўқувчининг оёғи, кўкрак қафаси ва думба қисмида оғир жароҳатлар бўлган. Расмийлар ҳудудда тимсоҳлар деярли учрамаслигини айтиб, бу ҳодисани ноодатий деб баҳоламоқда. Тахминларга кўра, судралиб юрувчилар Масаи Мара қўриқхонасидан озиқ-овқат излаб қочган бўлиши мумкин.

 

Кения ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизмати ушбу даҳшатли воқеа юзасидан текширув бошлади. Аҳоли орасида қўрқув кучайган бўлиб, маҳаллий ҳокимият хавфсизлик чоралари кўришни режалаштирмоқда. Ҳудудда ёввойи ҳайвонлар ҳаракатини кузатиш ва эҳтимолий хавфларнинг олдини олиш мақсадида махсус гуруҳлар жойлаштирилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика