1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Конор Макгрегор навбатдаги жанги қачонлигини айтди

У жанг ҳақиқий шоуга айланишига ишонч билдирди.

Конор Макгрегор навбатдаги жанги қачонлигини айтди

 

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор қачон октагонга қайтишини маълум қилди.

 

“Кейинги жангимни июль ойига режалаштиряпман. Бироқ аниқ айта олмайман. Ҳозирда тайёргарлик машғулотларини олиб боряпман. Шунга аминманки, ёзда бўладиган жанг ҳақиқий шоуга айланади”, — деди Макгрегор.

 

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор сўнгги жангида америкалик Дастин Порье билан тўқнашувда оёғини синдириб олганидан буён жангларда иштирок этмади. Ушбу беллашувда Порье биринчи раунддаёқ рақибини мағлубиятга учратган эди.

 

Аввалроқ, Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда иш бошламоқчи эканлиги ва Кирил Ганнинг навбатдаги рақиби маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика