1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Кейлор Навас жароҳати туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади

Хабарларга кўра, “ПСЖ” ва Коста-Рика терма жамоалари дарвозабони Кейлор Навас Жаҳон чемпионати-2022 саралаш доирасида АҚШга қарши кечган баҳсда жароҳат олган.

Кейлор Навас жароҳати туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади

 

Дарвозабон сонининг қўшма мушакларидаги ноқулайлик туфайли шифохонага ётқизилган. Навас жароҳатнинг жиддийлигини аниқлаш ва тикланиш муддатини белгилаш учун “ПСЖ”да чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтди. Маълум бўлишича, Навас 15 октябрь куни Франция чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Анже”га қарши ва 19 октябрь куни Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичинингРБ Лейпсиг” билан ўтадиган ўйинда қатнаша олмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, Навас 2019 йилда “ПСЖ” футболчисига айланган. Жорий мавсумда дарвозабон Франция чемпионатининг 6 та учрашувида иштирок этди. Иккита ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Навас Коста – Рика термаси сафида 2008 йилдан бери тўп суриб келмоқда.

 

Аввалроқ инвестиция фондлариБарселона”га Ҳоландни сотиб олишда ёрдам бермоқчилиги ва “Реал Мадрид” 1 январгача Мбаппени қўлга киритмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика