1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Кейлор Навас украиналик қочқинларга ёрдам берди

Футболчининг рафиқаси уларга таом тайёрлаб, биргаликда намоз ўқиган.

Кейлор Навас украиналик қочқинларга ёрдам берди

 

“ПСЖ” дарвозабони Кейлор Навас украиналик қочқинларга ёрдам берди. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар берди. У Париждаги уйида 30 нафар қочқинни қабул қилди. Бунинг учун футболчи уйидаги кинотеатридан 30 та каравот ташкил қилиб берди. Кейлор Наваснинг рафиқаси меҳмонлар учун таом тайёрлаб, улар билан бирга намоз ҳам ўқиган.

 

Олдинроқ FIFА украиналик футболчиларга трансфер ойнасидан ташқарида янги жамоаларга ўтишга рухсат бергани маълум бўлган эди. Энди украиналиклар, ҳатто клублар ассоциациясида рўйхатдан ўтиш муддати тугаган бўлса ҳам, бошқа жамоага ўтишлари мумкин.

 

Аввалроқ, “Боруссия” Ҳоланднинг маошини оширмоқчи эканлиги ва “ПСЖ” Икардини Агуэрога алмаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика