Спорт

“Боруссия” Ҳоланднинг маошини оширмоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби Эрлинг Ҳоландни жамоада олиб қолиш учун жиддий маблағ сарфлашга тайёр.

“Боруссия” Ҳоланднинг маошини оширмоқчи

 

 

“Sky Sport Germany” хабарига кўра, клуб раҳбарияти норвегиялик футболчи шартномани узайтиришга рози бўлса, унинг маошини 8-9 миллион евродан 16-18 миллион еврога оширишга рози. Шунингдек, “Боруссия” товон пулини 2022 йилда эмас, янги келишувга кўра 2023 йилда кучга киришини истамоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳоландга Европанинг бир қатор клублари, жумладан, “Реал” ва “ПСЖ” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

 

Ҳозирда ҳужумчи жароҳатидан фориғ бўлмоқда. У 2021 йил охиригача майдонга туша олмайди.

 

Ҳоланд “Боруссия” таркибида ўтган мавсум 49 та ўйин ўтказиб, 49 та гол уришга эришди.  Жорий мавсумда эса футболчи барча турнирларда 10 та учрашувда 13 та гол урди.

 

Аввалроқ “Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчилиги ва “ПСЖ” футболчига йилига 40 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"