1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият / 
  4. Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди

06:03 / 09.03.2023

1.0k

Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди

Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди

Айтилишича, "Payme" тўлов тизими билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланмоқда.

 

Киберхавфсизлик маркази томонидан одамлар турли фейк хабарлардан огоҳлантирилмоқда.

 

"Telegram мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "Payme" тўлов тизими номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Payme Invest ўзбек платформасига хуш келибсиз. Ўзбекистон ҳар бир фуқароси турмуш даражасини яхшилаш ва мамлакат иқтисодиётини тубдан ўзгартиришга қаратилган янги лойиҳа" мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон", — дейилади марказ хабарида.

 

Таъкидланишича, фирибгарлар Telegram мессенжерида бир одамнинг аккаунтидан ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.

 

"Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг", дейилади хабарда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика