Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг хавфсизлик хизматлари Россия Президенти Владимир Путин билан Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг махсус чораларни амалга оширди. Reuters хабарига кўра, КХДР раҳбари икки соат давом этган музокараларда қўл теккизган барча буюмлар, жумладан стакан, мебель қисмлари ва бошқа нарсалар унинг қўриқчилари томонидан эҳтиёткорлик билан йиғиштириб олинди ва тозаланди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бундай қатъий чоралар хорижий разведка хизматларидан ҳимояланиш, шунингдек, Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақида маълумотлар ошкор бўлишининг олдини олишга қаратилган. Худди шундай амалиёт КХДРнинг аввалги раҳбари Ким Чен Ир даврида ҳам қўлланилиб келган.
Маълумотларга кўра, Шимолий Корея делегацияси хорижий сафарларда махсус кўчма ҳожатхона, чиқиндилар учун ёпиқ идишлар ва бошқа хавфсизлик воситаларидан фойдаланади. Мутаҳассисларнинг таъкидлашича, бу чора-тадбирлар Кимнинг соч толаси, териcи ёки чиқиндилари асосида унинг саломатлиги тўғрисида маълумот олинмаслигини таъминлашга хизмат қилади.


