Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россиядан қайтгач, Меҳнат партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси йиғилишини ўтказди ва “Россия билан муносабатларни чуқурлаштириш”ни буюрди. Бу ҳақда Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги Ёнҳап ёзмоқда.
Хабар қилинишича, Сиёсий бюро йиғилишида Ким икки давлат ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган.
Расмийлар Кимнинг Россияга ташрифи аҳамиятини таҳлил қилиб, раҳбарнинг ташқи сиёсий фаолиятида эришган муваффақиятларини амалий ва ҳар томонлама қўллаш йўлларини муҳокама қилдилар.
Сиёсий бюро йиғилишида Кимнинг ташрифи “Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги муносабатларни янги стратегик босқичга олиб чиққани ва глобал геосиёсий вазиятга туб ўзгаришлар киритгани” таъкидланган.


