ОАВ маълумотларига кўра, Ким ўз жонига қасд қилишни «социализмга хиёнат» деб атади ва маҳаллий ҳокимиятларга профилактика чораларини кўришни буюрган. КХДРдаги манбаларга кўра, Шимолий Корея фуқаролари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ошган.
«Шимолий Кореяда халқнинг оғир ҳаёти туфайли кўплаб ички тартибсизликлар мавжуд», – дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, кўрсатма берилганига қарамай, жойларда мутасаддилар ҳалигача мавжуд вазиятга муносиб ечим топа олишмаган.
«Ўз жонига қасд қилишларнинг аксарияти ўта қашшоқлик ва очлик туфайли содир бўлган, шунинг учун ҳозир ҳеч ким қарши чора кўра олмайди», — дейди манба.


