1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ким Чен Инни ўз фуқароси судга берди

Бу ҳолат тарихда илк маротаба кузатилмоқда.

Ким Чен Инни ўз фуқароси судга берди

1997 йилда Шимолий Кореядан қочган, аммо 2008 йилда депортация қилинган Чоэ Мин-кюн Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни ҳибсда бўлган вақтида қўполлик қилгани учун судга берди. Бу ҳақида BBS нашри ёзмоқда.

 

Аёл 2012 йилда яна Шимолий Кореядан қочиб, жанубга жойлашган. Унинг сўзларига кўра, бошидан кечирган жароҳати сақланиб қолган ва у дори ичишга мажбур бўлган.

 

Шимолий Кореялик аёлнинг Сеулда қўзғатилган даъволари Шимолий Корея фуқаросининг биринчи марта режимга қарши очиқчасига гапирганлиги бўлади.

 

Қайд этилишича, аввалроқ Жанубий Корея судлари жанубий кореяликларнинг даъволари бўйича Шимолий Кореяга қарши қарор чиқарган, бироқ бу суд қарорлари Пхенянда эътиборга олинмаган.

 

Чоэнинг даъво аризасида Ким Чен Индан ташқари яна тўрт нафар Пхенян расмийси ҳам кўрсатилган. Шимолий Кореянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича маълумотлар базаси маркази БМТ ва Халқаро жиноий судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

 

“Бу кичик қадам эркинлик ва инсон қадр-қимматини тиклашда пойдевор бўлишига ишонаман, шунда ҳеч бир бегуноҳ фуқаро Шимолий Кореянинг сҳафқатсиз режими остида азоб чекмайди”, деди Чоэ ўзининг ҳаракатини тушунтириб.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика