Устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинадиган талабалар рўйхати эълон қилинди. Улар қуйидагилар: ➖"Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар; ➖"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"даги талабалар; ➖I ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар; ➖бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари; ➖халқаро фан олимпиадалари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган Республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар; ➖"Йил талабаси" ва "Талабалар театр студиялари" кўрик-танловларининг Республика босқичи ғолиби бўлган талабалар; ➖олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинининг Республика босқичида ғолибликни қўлга киритганлар; ➖талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардорлари бўлган талабалар.