Бугун Кинематография агентлиги ташаббуси билан Агентлик ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон гуруҳи Қашқадарё вилоятида учрашувларни бошлади.
Кеча Кинокарвон гуруҳи Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройига ташриф буюрди. Ташрифда йиғилганлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда кинематография соҳасидаги сўнгги янгиликлар, турли жанрларда яратилаётган фильмлар ҳақида сўз борди. Сўнг, Кинокарвон гуруҳидаги таниқли киноижодкорлар билан интервьюлар, жонли мулоқот ва фотосессиялар ташкил этилди.
Бугун эса Яккабоғ туманидаги «Саховат» мурувват уйида ижодий учрашув бўлиб ўтмоқда. Унда таниқли киноижодкорлар иштирок этиб, бу ерда яшовчилар билан яқиндан мулоқотда бўлишди. Тадбир давомида агентлик томонидан 100 та фильмлар жамланмаси туҳфа килинди.
Олдинда Кинокарвон гуруҳи “Маҳаллада дув-дув гап” дастури доирасида Қашқадарё вилоятининг турли ҳудудларига сафар қилади. Шунингдек, "Киноклуб" ихтисослаштирилган автотранспортларида янги миллий фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.


