1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Китобларни пуллик ижарага бериш Конституцияга зид — депутат

Расул Кушербаев дарсликларнинг ижара нархлари ошганига муносабат билдирди.

Китобларни пуллик ижарага бериш Конституцияга зид — депутат

 

Аввалроқ жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик учун ягона ижара тўлови 5707 сўмни ташкил этаётгани, бу эса  ўтган йилги миқдорга нисбатан 108 фоизга қиммат экани хабар қилинганди. Ҳолатга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев муносабат билдирди.

 

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида ‘Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади’, деб белгиланган.

 

Ушбу Конституцион норма талабларидан келиб чиқилса, давлат умумтаълим мактабларида таълим бериш билан боғлиқ барча жараёнлар бепул ҳисобланади. Бунда дарсликлар билан ўқувчиларни таъминлаш ҳам. 

 

Шу боис, мактабларда дарслик китобларни пуллик ижарага бериш ҳам Конституцияга зид, деб ҳисоблаймиз. 

 

Бу бизнинг нуқтаи назаримиз ва уни тўғри деб ҳисоблаймиз. Бироқ бу борадаги якуний хулосани Конституциявий судимиз билдирганида янада мақсадга мувофиқ иш бўларди”, — дейди депутат.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика