1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Кўкатлар ичида пиротехника воситалари яширилгани фош бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўкатлар ичида пиротехника воситалари яширилгани фош бўлди

 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ва ИИВ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ҳамда йўл патруль хизмати ходимлари ёрдамида кенг қамровли тезкор тадбир ўтказилди.

 

Тадбир давомида Тошкент вилояти "Чинор" йўл патруль хизмати масканида, фуқаро  бошқарувидаги "КИА" русумли бўлган юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилди.

 

Ходимларни чалғитиш мақсадида автотранспорт юк хонасининг олди қисмига хуфиёна тарзда кўкатлар остида 9 дона картон қутиларда пиротехника воситалари  яширилганлиги аниқланди. Суриштирув ишлар давомида ушбу пиротехника воситалари хорижда ишлаб чиқарилган ва четдан ноқонуний олиб кирилганлиги маълум бўлди.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган салкам 86 минг дона пиротехника воситаларининг умумий қиймати 200 млн. сўмдан ошмоқда.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика