Коллеж ва техникумларда 3 та таълим шакли бўйича ўқиш 17 октябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, 2022/2023-ўқув йили учун коллеж ва техникумларга сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган абитуриентларни кириш имтиҳонларисиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади. 2022/2023-ўқув йилида коллеж ва техникумларга сиртқи таълим шакли бўйича 36 140 нафар, кечки таълим шакли бўйича 1 596 нафар, дуал таълим шакли бўйича 4 870 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. “Ўқишга кирган абитуриентлар тегишли таълим муассасаларининг қабул комиссиясига мурожаат этишлари сўралади”, — дейилади хабарда.