1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Кондиционерлар пойтахтдаги айрим архитектура бинолари ҳуснини бузмоқда

Тошкентда 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказилгани аниқланди.

Кондиционерлар пойтахтдаги айрим архитектура бинолари ҳуснини бузмоқда

 

Тошкент шаҳрида Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда ҳозирга қадар фойдаланиб келинаётган архитектура ёдгорликларининг аҳволи ўрганилди.

 

Пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда. 

 

Ўрганишлар фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатган.

 

Жумладан, ўзбошимчалик билан 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказган ҳолда 818 дона кондиционер ҳамда 20 та объектга 36 та соябон ва баннер ўрнатилган.

 

Хусусан, давлат муҳофазасига олинган:

 

— Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та;

— Фанлар академиясига 49 та:

— Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган.

 

Назорат тадбирларида 21 та объектдаги қонун бузилиши ҳолатлари фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан бартараф этилиши таъминланган.

 

Шу билан бирга, 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилган.

 

Жавобгарлик масаласи ҳал этилганлар орасида “Ўзархив”, Бадиий академия, Фанлар академияси, Руҳий касалликлар клиник шифохонаси, “Геология музейи”, “Бошплан ЛИТИ” корхонаси ва бошқа идоралар масъул шахслари бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика