Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конститусияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий қонуни лойиҳаси муҳокамаси бошланди.
Мажлисда Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани ҳамда шулардан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирдаги Конституция сифатида қабул қилиш учун барча асослар етарли эканлиги таъкидланди.
Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан АҚШ, Буюк Британия, Швецария, Польша, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистон каби давлатларда конференция ва давра суҳбатлари ўтказилган.
Унда иштирок этган сиёсий доира вакиллари ва етакчи экспертлар ўз таклифларини билдирган.


