V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари “Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар берилди. Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар: —олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари; —кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари; —бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари; Спортчиларни тайёрлаган тренерлар: —олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари; —кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари; —бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик маблағлар билан мукофотланади.