“Собиқ Президент Ҳамид Карзай билан “Толибон” нинг музокара учун келган жамоаси ва сиёсий офис раҳбарларини кутиб олдик. Ҳозирги сиёсий вазият юзасидан фикр алмашдик, сўнгги ҳодисалар ва мамлакатни келажакда тартибга солишнинг барча муҳим томонларини муҳокама қилдик”, — деб маълум қилган Миллий ярашув кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла. Музокараларнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.
21 август куни “Толибон” сиёсий қаноти раҳбари Мулла Абдулғани Бародар янги ҳукумат тузиш масалаларини муҳокама қилиш учун Кобулга етиб келган. Афғонистонда айни пайтда Координацион кенгаш тузилган бўлиб, у ҳокимиятни тинч йўл билан “Толибон”га топширишга масъул этиб белгиланган.
Бундан аввал Координацион кенгаш аъзолари Панжшерга боргани ва вилоятнинг тинч йўл билан “Толибон” назоратига ўтиши юзасидан музокаралар ўтказгани хабар қилинган эди.


