1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар учун махсус туғуруқ комплекси ташкил этилди

Фарғона вилоятида коронавирус билан касалланган ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларга, шунингдек, чақалоқларга малакали ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатишни марказлаштириш мақсадида 100 ўринли махсус туғруқ комплекси ташкил этилди.

Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар учун махсус туғуруқ комплекси ташкил этилди

Маълум қилинишича, марказни ташкил этишга вилоятда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортаётгани сабаб бўлган. Бу бўйича Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 13 июлдаги буйруғи қабул қилинган.

Таъкидланишича, марказ Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ мажмуасида ташкил этилган. Комплекс керакли тиббий жиҳозлар билан таъминланган ҳолда иш фаолиятини бошлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика