1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Коронавирусга қарши вакциналар инфаркт ва инсультга олиб келадими?

Максимал самарадорликка эришиш учун аввало 5 та хавф гуруҳига мансуб одамлар эмланиши зарур.

Коронавирусга қарши вакциналар инфаркт ва инсультга олиб келадими?

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда CОVID-19'га қарши вакциналар ва уларнинг бустер дозалари самарадорлигига доир тадқиқот натижалари ҳақида маълум қилди.

 

Қайд этилишича, изланишлар давомида эмлаш воситалари касалликнинг оғир ўтиши ва ўлим хавфини кескин камайтириши яна бир бор ўз тасдиғини топди. Шу билан бирга, вакциналар вирусни юқтирган беморларда инфаркт ва инсульт юзага келишининг олдини олади.

 

Қолаверса, ЖССТнинг вакциналар бўйича техник маслаҳат гуруҳи ҳукумлатларга эпидемиологик вазиятни доимий мониторинг қилиб бориш юзасидан тавсияларини берди.

 

Бу коронавирусга қарши дори воситаларининг самарадорлигини баҳолаш ва уларни янада такомиллаштириш учун зарурлиги қайд этилди.

 

Т. Гебрейесуснинг таъкидлашича, бугун Ер юзидаги эпидемиологик ҳолат уч йил аввалгига нисбатан яхшироқ. Бироқ CОVID-19 га бепарво бўлиш ярамайди. Шу боис ташкилот раҳбари ўтган жума куни дунё ҳозирча янги пандемияга тайёр эмас, деб баёнот берди.

 

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ хулосасига кўра, касалликка қарши максимал самарадорликка эришиш учун одамлар тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишлари зарур. Бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами, яъни:

  • 60 ёшдан ошганлар;
  • cурункали касалликларга чалинганлар;
  • иммунитети заиф кишилар;
  • ҳомиладор аёллар;
  • тиббиёт ходимлари амал қилишлари керак.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика