2023 йилнинг 1-чораги давомида 20 мингдан зиёд нусхада чоп этилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил якунлари бўйича Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кутубхоналари 11 номдаги 58 мингдан зиёд ўқув адабиётлари билан таъминланган.
Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олаётган кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган ўқувчилар учун мўлжалланган матн ва нота ёзувларининг муқобил шакллари 1900 нусхада ўқув адабиёти сифатида тегишли таълим муассасаларига етказилган.
“Яна 8 номдаги ўқув адабиётлари нашрга тайёр ҳолга келтирилган бўлиб, 2023 йилнинг 1-чораги давомида 20 мингдан зиёд нусхада чоп этилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.


