1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кремль: Путин ва Зеленский учрашуви Москвадан ташқарида бўлиши мумкин эмас

Путин музокаралар учун Москва энг тўғри жой эканини таъкидлаган эди.

Кремль: Путин ва Зеленский учрашуви Москвадан ташқарида бўлиши мумкин эмас

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасидаги эҳтимолий учрашув Москва ҳудудидан ташқарида ўтказилиши ҳақидаги чақириқлар “асосланмаган талаб” сифатида баҳоланмоқда.

 

Песковнинг эслатишича, Путин сентябр ойининг бошида Зеленский билан учрашувни айнан Москва шаҳрида ўтказишни таклиф қилган ҳамда Россия пойтахтини музокаралар учун “энг мақбул жой” деб атаган. Шунингдек, у Украина делегацияси учун хавфсизлик ва барча шарт-шароитлар таъминланишини кафолатлаган эди.

 

Кремль вакили таъкидлашича, илгари Зеленский томонидан Швейцария ва Австрия каби давлатлар таклиф қилинган, бироқ улар Россия назарда де-факто нейтрал эмаслиги боис мақбул вариант сифатида кўрилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча Украина президенти Владимир Зеленский Путин билан музокарани Қозоғистонда ўтказишни илгари сурди. Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев эса Остона бундай учрашувга майдон тақдим этишга тайёрлигини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика