1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кремль ядровий қурол ишлатишга тайёрланяптими?

АҚШ Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидини баҳолади.

Кремль ядровий қурол ишлатишга тайёрланяптими?

 

Америка Қўшма Штатлари Россиянинг Украинага қарши ядровий қурол ишлатишга тайёрланаётганидан ҳеч қандай аломат кўрмаяпти. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия президенти Владимир Путиннинг Беларусга ядро қуроли берилиши ҳақидаги баёноти фонида айтиб ўтди.

 

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ҳам ўзининг мудофаа позициясини ўзгартиришга ҳожат йўқ.

 

“Бизда ўз ядровий ҳолатимизни тўғрилаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Чунки Россия ядро қуролидан фойдаланишга тайёрланаётгани бўйича ҳеч қандай аломат кўрмаяпмиз”, — деган Блинкен.

 

Дипломатнинг қўшимча қилишича, АҚШ НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилиш ғоясига содиқ қолади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика