Португалиялик ҳужумчи «Ал-Наср» клуби ўйинчиси Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан ажрашишга яқин турибди, деб хабар бермоқда «Ажансспор» Португалиянинг СМТВ телеканалига таяниб.
“Жоржина ҳар доим кунини савдо марказларида ўтказади. Бу мени безовта қилади. У фақат сарфлайди, сарфлайди ва сарфлайди, бошқа ҳеч нарса қилмайди», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради манба.
Криштиану ва Жоржина муносабатлари узоқ давом этаётган бўлишига қарамай, ҳозирча улар расман оила қурмаган.
Роналду “Ал Наср” сафида 2023 йилдан буён тўп суради. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда португалиялик футболчи «Ал-Наср» сафида барча мусобақаларда 13 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.


