Михаин Лопез илк бор 2004 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этган. Орадан 20 йил ўтиб, кубалик спортчи мусобақада бешинчи бор олтин медални қўлга киритди.
Бу воқеа 6 август, сешанба куни содир бўлди. 130 килограммгача бўлган вазн тоифасида Лопеснинг рақиби чилилик Ясмани Фернандес бўлди. Баҳснинг биринчи давраси якунига кўра, Михаин 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Беллашувнинг иккинчи ярмида Лопес яна бир қанча самарали ҳаракатларни амалга оширди. Якуний ҳисоб 6:0 кўринишини олди.
Аммо воқеалар ривожи шу билан тугамади. Баҳс якунланганидан сўнг Лопес тўғридан-тўғри гиламга чиқиб, кураш пойабзалини ечди ва нафақага чиққанини очиқ эълон қилди. Михаин Лопес Токиода тўртинчи олтинни қўлга киритиб, тарихдаги энг унвонли курашчига айланганди. Айнан 2021 йилда у Олимпия ўйинларидаги муваффақиятлар сони бўйича Александр Карелинни ортда қолдирган. Унинг мусобақаларда учта ғалабаси бор эди.
Лопес ҳозир 41 ёшда. Аммо Михаин олтинчи Олимпиадага ҳам жиддий тайёргарлик кўриб келганини исботлади. Лекин муҳими шундаки, курашчилар гимнастикачилар, сузувчилар ва эшкак эшувчилардан фарқли ўлароқ, ўртача ҳисобда тўрт йилда бир марта олтин медални қўлга киритиш имкониятига эга. Афсонавий кубалик спортчи эса бу имкониятларнинг барчасидан унумли фойдаланди. 16 йил давомида у бирорта ҳам хатога йўл қўймади ва Олимпиадада бирорта беллашувда ҳам мағлуб бўлмади.


