1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Кучли жамиятлар айниқса аёллар етакчилиги орқали барқарор бўлади” — Саида Мирзиёева

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Абу-Дабидаги глобал форумда аёллар етакчилиги ва таълим ҳуқуқи инсоний қадр асосида муҳимлигини таъкидлади.

“Кучли жамиятлар айниқса аёллар етакчилиги орқали барқарор бўлади” — Саида Мирзиёева

 

Бугун Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти тақдирлаш маросими доирасида юқори даражадаги глобал форум очилди. Тадбирда хорижий мамлакатларнинг Биринчи хонимлари, Нобел мукофоти соҳиблари, БМТ агентликлари ва етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, БАА ва Кўрфаз давлатларининг юксак мартабали сиёсатчилари, вазирлар, шунингдек, технология ва сунъий интеллект этикаси соҳасидаги етакчи олимлардан иборат 150 нафар нуфузли меҳмон иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева форумнинг “Аёллар етакчилиги инсоний биродарлик марказида” мавзусидаги 1-сессиясида нутқ сўзлади.

 

Нутқида Саида Мирзиёева аёллар етакчилиги ва таълим ҳуқуқини инсон қадрининг асосий мезони сифатида ҳимоя қилиш ғоясини илгари сурди. У Ўзбекистоннинг аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва етакчиликдаги муваффақиятли ислоҳотларини мисол қилиб келтирди ҳамда бу амалиёт миллий ривожланиш ва бутун минтақада тинчлик ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

 

“Ўзаро ҳурмат билан йўғрилмаган ривожланиш узоққа чўзилмайди. Кучли жамиятлар нафақат қонунларга, балки инсонлар орасидаги ўзаро ишончга ҳам асосланади, ишонч эса кўпинча аёллар ўртасидаги муносабатлар ва етакчилик орқали мустаҳкамланади”, — деди Саида Мирзиёева.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика