Эртага Ерда кучли — 7 баллик, тўқ қизил даражадаги магнит бўрони кузатилиши эҳтимол қилинмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, бу фаоллик чоршанба куни ҳам давом этиши мумкин. Одатда бундай ҳолатлар вақтинча алоқа, навигация ва электр тизимларига таъсир кўрсатади.
Магнит бўрони айрим одамларда ўзини ёмон ҳис қилиш, бош оғриғи, уйқу бузилиши, асабийлик ёки чарчоқни кучайтириши мумкин. Шунинг учун шифокорлар бундай кунларда соғлиқдаги ўзгаришларга эътиборли бўлишни тавсия этади.
Мутахассислар бўрон даврида кўпроқ сув ичиш, ортиқча стрессдан четда бўлиш ва етарли дам олишни маслаҳат бермоқда. Бу оддий чоралар организмнинг кескин ўзгаришларга мослашишига ёрдам беради.


