1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Кучли ёмғир остида қолаётган Покистон: қурбонлар сони ортиб бормоқда

Биргина Панжоб вилоятида сув тошқинлари камида 52 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Кучли ёмғир остида қолаётган Покистон: қурбонлар сони ортиб бормоқда

 

25 июндан бери Покистонда кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 86 киши ҳалок бўлди ва 151 киши жароҳатланди. Бу ҳақда душанба куни мамлакатнинг табиий офатларга қарши кураш миллий агентлиги маълум қилди, дея хабар берди Xinhua ахборот агентлиги.

 

Агентлик маълумотларига кўра, Покистон шарқидаги Панжоб вилояти энг кўп жабр кўрган минтақа бўлиб, кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари камида 52 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

 

Бундан ташқари, бутун мамлакат бўйлаб сув тошқинлари камида 97 уйни вайрон этган ва 46 чорва молини нобуд қилган.

 

Ҳозирда давлат, нотижорат ташкилотлари ва мамлакат кўнгиллилари жабрланган ҳудудларда қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика