1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият / 
  4. "LADA" автомобиллари ўзимизда тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқарилади

12:22 / 12.04.2022

1.1k

"LADA" автомобиллари ўзимизда тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқарилади

"LADA" автомобиллари ўзимизда тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда "LADA" автомобилларини ишлаб чиқариш 2021 йил сентябрь ойида бошланган.

 

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев "AvtoVAZ LADA" автомобилларини тўлиқ циклда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

 

Шунингдек, Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостевнинг айтишича, корхона нафақат автомобиль турларини кенгайтириш, балки кўпроқ автомобиллар ишлаб чиқаришни кўзлаган.

 

Маълумот учун: 2021 йилда 650 та автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса 2022 йилда бу кўрсаткич 4500 тага етказиш режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлангани маълум қилинганди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика