1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Латвия фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди

Аввaлроқ АҚШ ҳам Россиядаги фуқароларига мурожаат билан чиққанди.

Латвия фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди

 

Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич мамлакат фуқароларини Россия ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирди. Шунингдек, у латвияликларга Россияга бормасликни тавсия қилган.

 

“Халқаро вазиятнинг кескинлашувини ҳисобга олиб, шошилинч чақирув: биз Латвия фуқароларини Россияга бормасликка, ҳозирда Россияда бўлганларни эса имкон қадар тезроқ мамлакатни тарк этишга чақирамиз”, — деб ёзди ТИВ раҳбари Твиттер саҳифасида. 

 

Аввалроқ Американинг Москвадаги элчихонаси ҳам худди шундай мурожаат қилиб, АҚШ фуқароларидан Россияни тарк этишни сўради. Элчихона эълон қилинган сафарбарлик муносабати билан икки фуқароликка эга бўлган шахслар армияга чақирилиши мумкинлигини айтган.

 

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик эълон қилди. Фуқароларга мурожаатида у мамлакат ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилган тақдирда барча ҳимоя воситаларидан фойдаланишга ваъда берди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика