1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Латвияда 9 май “Мотам куни” деб эълон қилинди

Шу куни мамлакатда оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди.

Латвияда 9 май “Мотам куни” деб эълон қилинди

 

9 май бутун Латвияда Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузи оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар ва ҳарбийлар шарафига “Украина қурбонларини хотирлаш куни” деб эълон қилинади. Бу бўйича Парламент томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 


Унинг мақсади Латвия жамияти эътиборини Россия томонидан Украинада бошланган ҳарбий тажовузга қаратиш ва Украина давлатининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун курашда украин халқи билан бирдамлик кўрсатишдир.

 

Қабул қилинган қонунга кўра, Латвияда шу куни оммавий байрам тадбирларини ўтказиш тақиқланди. 9-май куни давлат муассасалари, турар-жой бинолари, шунингдек, Латвия Президенти қароргоҳи яқинида мотам дизайнидаги Латвия байроғи кўтарилади. 


Белгиланган қоидалар 11-май санасидан бошлаб ўз кучини йўқотади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика