1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Лицензия олиш учун Қурилиш вазирлигига келиб, ҳужжатлар тақдим этиш тартиби бекор қилинди

Энди бу ишларни онлайн шаклда бажариш мумкин.

Лицензия олиш учун Қурилиш вазирлигига келиб, ҳужжатлар тақдим этиш тартиби бекор қилинди


Қурилиш вазирлиги томонидан бериладиган барча турдаги лицензиялар электронлаштирилди ва масофадан туриб лицензия олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, қуйидаги ҳужжатларни энди онлайн шаклда расмийлаштириш мумкин:


1) хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятига лицензия;

 


2) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятига лицензия;

 


3) кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятига лицензия.

 


Ҳужжатларни электрон шаклда олиш учун “license.gov.uz” ахборот тизими орқали мурожаат қилинади. Порталга кирилгач, архитектура-қурилиш бўлимидан қурилиш-монтаж босқичи танланади, шундан сўнг сўралган маълумотлар босқичма-босқич киритиб борилиши лозим. Ушбу маълумотлар тўлиқ тўлдирилгач, ариза кўриб чиқилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилиши учун инвойс шакллантирилади. Ушбу тўлов амалга оширилгач, реал вақт режимида сизнинг сўровномангиз Қурилиш вазирлигига юборилади.

 


Янги тизимда аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар ҳамда лицензия бериш учун давлат божлари тўловини амалга ошириш учун реал вақт режимида автоматик тарзда инвойслар шакллантирилади, шунингдек, лицензиялар QR-код қўйилган электрон шаклда расмийлаштирилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика