1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Литва россияликларнинг Евроиттифоққа киришига қарши

Мамлакат бу бўйича Эстония ҳукумати қарорини қўллаб-қувватлади.

Литва россияликларнинг Евроиттифоққа киришига қарши

 

 

Литва Эстония ҳукуматининг россияликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлайди ва уни бутун Европа Иттифоқига татбиқ этиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Литва ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис маълум қилди.

 

“Литва доимий равишда агрессив давлатларга қарши санкциялар қўллаш тарафдори бўлиб келган ва чекловлар Европа Иттифоқи даражасида қўлланилса, янада самаралироқ ишлайди деган позицияга амал қилади”, — дейди Литва ташқи ишлар вазири.

 

Баёнотда айтилишича, миллий хавфсизлик, виза бериш ва чегара назорати каби соҳалар учун масъул бўлган Литва муассасалари ҳозирда Эстония ва Латвия томонидан қабул қилинган қарорларни баҳоламоқда. Эстония ва Латвиянинг қарорлари Литвада амалда бўлган чекловларга моҳиятан жуда ўхшаш.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика