1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Ливерпул» 30 ёшли япониялик футболчи билан шартнома имзолади

Клуб уни 18 млн еврога сотиб олган.

«Ливерпул» 30 ёшли япониялик футболчи билан шартнома имзолади

 

Англиянинг «Ливерпул» клуби ўз расмий сайти орқали аввал Германиянинг «Штутгарт» жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Ватару Эндонинг трансферини эълон қилди.

 

Янги клубида 30 ёшли япониялик футболчи учинчи рақам остида ўйнайди. Эндонинг «Ливерпул» клуби билан шартнома муддати ошкор этилмаган, бироқ келишув узоқ муддатли эканлиги қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Эндо 2019 йилдан бери «Штутгарт»да ўйнаб келаётган эди. Немис клуби уни Белгиянинг «Цент-Трюден» жамоасидан 1,7 миллион еврога сотиб олган. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Ливерпул» япониялик футболчини 18 миллион евро эвазига қўлга киритган. Трансфермаркт интернет порталида Эндонинг нархи 6,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

 

Маълумот ўрнида, бу мавсумда Эндо «Штутгарт» сафида Германия кубогида ўйнашга муваффақ бўлди ва битта гол урди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика