1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Ливерпул” аргентиналик футболчи учун 120 миллион тўламоқчи

У ҳозир жаҳон чемпионатида қатнашмоқда.

“Ливерпул” аргентиналик футболчи учун 120 миллион тўламоқчи

 

“Бенфика” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес “Ливерпул”га ўтиши мумкин.

 

Инглиз клуби 120 миллион фунт тўлашга тайёр. Бу суммадаги товон пули футболчининг португалияликлар билан шартномасида кўрсатилган. Бу ҳақда “ЭСПН” нашри хабар берди. Ҳозирда “Ливерпул” ва Фернандес шахсий шартнома шартларини келишиб олишга яқин турибди.

 

Аввалроқ, 21 ёшли футболчи учун курашда “Реал” “қизиллар” билан рақобатлашиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Португалия чемпионатининг жорий мавсумининг 13 та учрашувда Фернандес битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

 

Трансфермаркт портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика