1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ливия сайлов комиссияси тарқатиб юборилди

Ливияда президентлик ва парламент сайловлари 24 декабрга белгиланган эди.

Ливия сайлов комиссияси тарқатиб юборилди

 

Ливия Олий сайлов комиссияси раҳбари Имад ал-Сайҳ маҳаллий сайлов комиссияларини тарқатиб юбориш ва уларнинг фаолиятини тўхтатишни буюрди.

 

Бу ҳақда Ливиянинг “Libya Al Ahrar” телеканали хабар берди. 

 

Унинг сўзларига кўра, 24 декабрга белгиланган парламент ва президентлик сайловларида қўлланилиши керак бўлган материалларни сақлаб қолиш чораларини кўришни тавсия қилган.

 

 Бундан ташқари, Ливия сайлов комиссияси раҳбари сайлов комиссияларининг [янги сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун] “оператив тайёргарлиги кафолатларини таъминлаш”ни маслаҳат берди. Шунингдек, Ливия Вакиллар палатаси (парламенти) навбатдаги йиғилишида 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар 3 ойдан 6  ойгача кечиктирилишини эълон қилади.

 

Мазкур мажлисда Ливия янги ҳукумати тузилиши эълон қилиниши ва  унинг вазифалари чекланган бўлиши белигиланган.  Мамлакат Олий сайлов комиссияси номзодларнинг якуний рўйхатини эълон қилишни номаълум муддатга қолдирди, мамлакатда сайловолди ташвиқоти ҳам бошланмади.

 

Хусусан, сайлов  комиссияси овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар сони ва сайлов округлари сони тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Ливияда ҳукмронлик қилаётган Олий Давлат Кенгаши (фақат маслаҳатчи роль ўйнайди) бир неча бор ва қатъият билан сайловларни ҳеч бўлмаганда февралга кўчиришни айтиб ўтган.

 

Шу билан бирга, органнинг фикрига кўра, парламент сайловини ўтказишни талаб қилган ҳамда президент ва парламентни ўз вақтида ажратиш кераклигини таклиф қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливия бош вазирининг Триполидаги қароргоҳини қуролли гуруҳ босиб олгани ҳамда Техас ҳукумати президентлик сайловлари натижаларини текшириши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика