1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ливияда қуролли тўқнашувлар авж олди

Тўқнашувлар оқибатида олти киши жароҳатланган.

Ливияда қуролли тўқнашувлар авж олди

Ливия пойтахти Триполида қуролли гуруҳлар ўртасида кескин тўқнашувлар бошланди. Бу воқеалар Президентлик кенгаши хавфсизлик хизмати раҳбари Абдулғани ал-Киклининг ўлдирилганидан кейин юз берди. Libya Observer нашрининг ёзишича, пойтахтга Аз-Завия, Зинтан ва Мисрата ҳудудларидан қуролли шахслар етиб келган.

 

Триполи кўчаларида оғир ҳарбий техника, жумладан танклар кўрилмоқда. Митиқа халқаро аэропорти ёпилган, барча рейслар Мисурата шаҳрига йўналтирилган. Айни вақтда, аэропортда самолётлар зудлик билан эвакуация қилинмоқда.

 

Ливия Ички ишлар вазирлиги аҳолини уйда қолишга чақирди. Фавқулодда вазиятлар хизмати юқори тайёргарлик ҳолатига ўтказилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида олти киши жароҳатланган. БМТ Ливиядаги вазиятдан хавотир билдирди ва томонларни дарҳол отишмаларни тўхтатишга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика