1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ливияда “сариқ торт” йўқолди

Унинг ичида икки ярим тонна уран бўлган.

Ливияда “сариқ торт” йўқолди

 

Ливияда “сариқ торт” номи билан машҳур контейнер йўқолди. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Рафаэл Гросси маълум қилди.

 

Контейнер ичида икки ярим тонна уран бўлган. МАГАТЭ ижрочи директори Рафаэл Гроссининг сўзларига кўра, контейнернинг йўқолгани Ливияда ўтказилган текширув чоғида аниқланган. Гросси агентликка аъзо барча мамлакатларга воқеа ҳақида ёзма хабар юборди.

 

МАГАТЭ йўқолган ядровий материалнинг ҳолатини аниқлаш ва унинг ҳозирги жойлашувини аниқлаш учун қўшимча текширувлар ўтказиш ниятида.

 

“Сариқ торт” — сариқ кукун шаклида уран тузларининг чўкмаси бўлиб, уран қазиб олиш усулларидан бири натижасида олинади.

 

Қайта ишланган шаклда у атом электр станциялари учун ёқилғига айланиши мумкин ва агар бойитилган бўлса, ядро қуролини яратиш учун ишлатилиши мумкин.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика