1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Лола Элтоева халқаро мукофотга сазовор бўлди

Истанбулда ўтган TURKSOY халқаро маросимида актриса “Энг яхши театр актрисаси” номинациясида ғолиб деб топилди.

Лола Элтоева халқаро мукофотга сазовор бўлди

 

Истанбул шаҳрида TURKSOY Халқаро театр мукофотларини топшириш маросими тантанали равишда ўтказилди. Ўн биринчи бор ташкил этилган ушбу нуфузли халқаро тадбирда ташкилотга аъзо давлатларнинг театр соҳасида фаолият юритаётган етакчи ижодкорлари 2025 йил якунлари бўйича турли номинациялар билан тақдирланди.

 

Қувонарлиси, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева “Энг яхши театр актрисаси” номинациясида халқаро мукофотни қўлга киритди.

 

Мазкур маросим ҳар йили Халқаро Анадолу театр мукофотлари доирасида ўтказилиб, туркий давлатлар театр жамоалари ўртасидаги ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий маданий меросни тарғиб қилиш ҳамда саҳна санъати ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилади.

 

Шунингдек, бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам турли йўналишларда эътироф этилди. Жумладан, Қозоғистондан Эренбак Тойкенов “Энг яхши театр режиссёри”, Қирғизистондан Садир Ниязақунов “Энг яхши саҳна рассоми”, Озарбайжондан Али Эмирли “Энг яхши драматург” ҳамда Туркманистондан Батир Чариев “Энг яхши театр актёри” номинацияларида мукофотланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика