1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Лондонда АҚШ ва Хитой ўртасида савдо музокаралари ўтказилди

АҚШ–Хитой музокаралари давом этмоқда.

Лондонда АҚШ ва Хитой ўртасида савдо музокаралари ўтказилди

 

Буюк Британия пойтахти Лондонда АҚШ ва Хитой ўртасида икки томонлама савдодаги келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича юқори даражадаги музокаралар босқичи бўлиб ўтди.

 

Хитой делегациясига бош вазир ўринбосари Хе Лифен бошчилик қилган. Америка томонидан эса АҚШ савдо вазири Ховард Латник, молия вазири Скотт Бессент ва савдо вакили Жеймисон Греэр музокараларда иштирок этган.

 

Учрашувда божхона тарифлари, ноёб ер элементлари экспортига чекловлар ва илғор технологияларга оид масалалар муҳокама қилинди. Бу мавзулар автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва юқори технологиялар соҳасидаги компаниялар учун долзарб ҳисобланади.

 

Музокаралар бугун ҳам давом этиши мумкин. Бу мулоқот Женевада 10–11 май кунлари ўтказилган учрашувлар натижасида ташкил этилган Хитой–АҚШ савдо-иқтисодий маслаҳатлашув механизми доирасидаги кейинги босқичдир. Швейтсарияда томонлар божлар миқдорини қисқартиришга келишиб олган эди — май ойига келиб бу ҳажмлар 100 фоиздан ошган.

 

Шунингдек, 5 июнь куни Хитой раиси Си Сзинпин ва АҚШ президенти Доналд Трамп телефон орқали суҳбатлашиб, музокараларни тез орада давом эттиришга келишиб олган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика